сентябр 14, 2022 10:10 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримованинг активлари Ўзбекистонга қайтарилаётган маблағдан бир неча баравар кўпдир
    Гулнора Каримованинг активлари Ўзбекистонга қайтарилаётган маблағдан бир неча баравар кўпдир

Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларидан ундирилиши лозим бўлган жами активлари тақрибан 686 миллион АҚШ долларига тенг.

Гулнора Каримованинг тахминан 336 миллион АҚШ доллари узил-кесил мусодара қилинган. Шундан 131 млн АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтиши хал бўлди, 205 млн АҚШ доллари бўйича эса ишлар якунига етмоқда. 

Қўшимча тақрибан 350 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни мусодара қилиш масаласи Швейцария судларида кўриб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Швейцария Конфедерацияси ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисида”ги битим имзоланди.

Мазкур битим ноқонуний орттирилган тақрибан 131 млн АҚШ долларига тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди.

Хусусан, маблағларни қайтариш Бирлашган миллатлар Ташкилотининг “Uzbekistan Vision 2030 Фонди” деб номланган кўп шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилади.

Ёрлиқ