Ўзбекистон пойтахтида ШҲТ доирасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик форуми бошланди
сентябр 29, 2022 10:48 Asia/Tashkent
Тошкентда ШҲТ халқ дипломатияси маркази томонидан ташкил этилган “ШҲТ доирасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик векторлари” халқаро конференцияси бошланди
Форумда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида маданий-гуманитар соҳада эришилган натижалар сарҳисоб қилиниб, ШҲТнинг Самарқанддаги саммити якунлари бўйича келишувларни амалга ошириш бўйича йўл харитасини шакллантириш масалалари кўриб чиқилади.
Биринчи навбатда, илм-фан, маданият, туризм, таълим ва спортни ривожлантириш ҳақида сўз бормоқда.
Учрашувда шунингдек ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинади.
Анжуман иштирокчилари ШҲТ фаолиятига бағишланган фотокўргазма билан ҳам танишиш имконига эга бўлишди.
Ёрлиқ