Ўзбекистон ўтган ойда энг кўп олтин сотиб олган давлатлар учлиги қаторига кирди
Ўзбекистон Марказий банки жаҳон бозорида нархи арзонлашган олтинни фаол равишда сотиб олиши биан ўтган ойда Ўзбекистон ўзининг олтин захираларини 9 тоннага ошириб, йирик олтин харидорлари рўйхатида Туркиядан кейин 2-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон давлати июнь ва июль ойлари бўлгани каби август ойида ҳам олтин захираларини 9 тоннага оширганини World Gold Counsil хабар қилган.
Ўзбекистон йилнинг биринчи чорагида деярли 25 тонна олтин сотган бўлса-да, йил бошидан бери бу қимматбаҳо металлни сотганидан кўра 19 тонна кўпроқ сотиб олгани маълум бўлди..
Бу ташкилотга кўра, шу билан мамлакатнинг олтин захиралари 381 тоннадан ошди – умумий захиранинг 59 фоизнит ташкил қилди.
Шу билан авгутс ойида Ўзбекистон йирик олтин харидорлари рўйхатида 2-ўринни эгаллади.
Энг йирик олтин харидори Туркия ой давомида яна 9 тонна олтин сотиб олиб, бу йил давомидаги жами олтин харидларини 84 тоннагача оширди ва расмий олтин захираларини 478 тоннага етказди.
Ўзбекистондан кейинги йирик олтин харидори Қозоғистон эса июл ойида 11 тонналик пасайишдан сўнг, август ойида олтин захираларини 2 тоннага оширди. Остонанинг умумий олтин захираси ҳозир 375 тоннани ташкил этади.