Тошкентдаги Эрон элчиси Ўбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашди
(last modified Fri, 21 Oct 2022 09:48:31 GMT )
октябр 21, 2022 14:48 Asia/Tashkent
  • Тошкентдаги Эрон элчиси Ўбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашди
    Тошкентдаги Эрон элчиси Ўбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашди

Эроннинг Тошкент шаҳридаги элчси Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашиб Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини юзасидан фикр алмашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ислом республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найирободий  Тошкентда  Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Фурқат Сиддиқов билан учрашиб, Эрон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш йўллари ва истиқболларини муҳокама қилди.

Эрон ва Ўзбекистон расмийларининг учрашувида эришилган келишувларнинг амалий ижросини кўриб чиқиш баробарида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқдилар.

Эроннинг Тошкентдаги элчиси Ҳамид Найирободий ва Ўзбекистон ТИВ бошлиғи ўринбосари транспорт, телекоммуникация ва иқтисодиёт соҳаларида конструктив ҳамкорликни кенгайтиришга ўзаро тайёр эканликларини таъкидладилар ва  бўлажак қўшма йиғилишлар ва тадбирлар  жадвалини ҳам мувофиқлаштирдилар.

Эрон Ислом республикаси Ўзбекистон мустақиллигини 1991-йил 25 декрабрида тан олди.

1992-йил 10-май кунида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий алоқалар ўрнатилди.

Ёрлиқ