октябр 24, 2022 14:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош вазири: Ўзбекистон “яшил иқтисодиёт”га ўтишни жадаллаштиради
    Ўзбекистон Бош вазири: Ўзбекистон “яшил иқтисодиёт”га ўтишни жадаллаштиради

Куни кеча ЎЗбекистон Бош вазири Ереванда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Тошкент давлати ЕОИИ давлатлари билан “яшил” энергетика бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда деб айтди.

Абдулла Арипов Тошкент давлати “яшил иқтисодиёт”га ўтишни жадаллаштириш бўйича ўз олдига аниқ вазифаларни қўйган.

Ўзбекистон Бош вазири шунингдек, озиқ-овқат лойиҳаларини илгари суриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини “савдо сиёсати чораларини қўлламаган ҳолда” ўзаро етказиб бериш муҳимлигини таъкидлади.

“Шу билан бирга, ҳозирги глобал чақириқ ва хатарларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатларимиз ўртасида ва кўп томонлама форматда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва самарадорликни оширишга бўлган талаб ортиб бормоқда”, - деди Арипову.

Ўзбекистон бош вазирининг сўзларига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи- ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 41 фоизга ошган. Мамлакат ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми иттифоқ ҳиссасига тўғри келади.

Ёрлиқ