Тошкентда Ўзбекистон президенти Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
(last modified Tue, 25 Oct 2022 05:23:08 GMT )
октябр 25, 2022 10:23 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон президенти Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
    Тошкентда Ўзбекистон президенти Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди

Кеча Ўзбекистон президенти Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири, қўшма ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Комиссия фаолияти асосий натижалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкент ва Москва давлатлари ўртасида  савдо ҳажмини янада ошириш, саноатда, ёқилғи-энергетика мажмуида, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама дастурни тайёрлашга келишиб олинди.

Ёрлиқ