Тошкентда Ўзбекистон президенти Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
октябр 25, 2022 10:23 Asia/Tashkent
Кеча Ўзбекистон президенти Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири, қўшма ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Комиссия фаолияти асосий натижалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Тошкент ва Москва давлатлари ўртасида савдо ҳажмини янада ошириш, саноатда, ёқилғи-энергетика мажмуида, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама дастурни тайёрлашга келишиб олинди.