Ўзбекистон футбол федерацияси ФИФАнинг Рассияга қарши ўйнамаслик ҳақидаги босимига муносабат билдирди
(last modified Wed, 09 Nov 2022 10:55:45 GMT )
ноябр 09, 2022 15:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон футбол федерацияси ФИФАнинг Рассияга қарши ўйнамаслик ҳақидаги босимига муносабат билдирди
    Ўзбекистон футбол федерацияси ФИФАнинг Рассияга қарши ўйнамаслик ҳақидаги босимига муносабат билдирди

Ўзбекистон Республикаси футбол федерацияси Европа ОАВ ларининг ФИФА томонидан ЖЧ--2022 бошланиши билан бир вақтда Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказмаслик борасидаги босим ҳақидаги хабарида муносабат билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ўтган шанба куни Россия футбол федерацияси  2022 йилги жаҳон чемпионати бошланиши билан бир вақтда Тошкент шаҳрида бу мамлакат ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилишини эълон қилди.

Бу ўйин эса Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги илк ўйи бўлиб тарихий ҳисобланади.

Шунингдек Европанинг айрим ОАВ ларида жаҳон футбол федерацияси /ФИФА/ ва Осиё футбол конфедерацияси томонидан Ўзбекистон термасига Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказмаслик юзасидан босим ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқатган.

Бундан олдин Босния ва Герцоговина ҳам кенг миқёсидаги халқаро босимдан сўнг Россия билан режалаширилган ўртоқлик учрашувини бекор қилганди.

Ўзбекистон футбол федерацяси Россиянинг " Спорт экспресс" газетасига, эълон қилинган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.  Йўқ, ФИФА ва ОФК томонидан Россияга қарши ўйинни бекор қилиш учун ҳеч қандай босим бўлмаган.Биз ҳатто Россияга қарши ўйинга " Пахтакор" стадиони 33 минг  500 томошабин билан тўлишини кутяпмиз деб таъкидлади.