Самарқандда Мирзиёев ва Орбан учрашдилар
Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити доирасидаги биринчи учрашувни Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан ўтказ
Жорий йил 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ )аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотига Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.
Якунда Самарқанд декларацияси ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бошқа муҳим қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.