Депутатлар баъзи қонунларга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилдилар
Депутатлар баъзи қонунларга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасида бир гуруҳ депутатлар томонидан ташаббус билдирилган ҳамда "Парламент назорати тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши билан боғлиқ ҳолда баъзи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва тўлдиришлар киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳа баъзи қонунчилик ҳужжатларини "Парламент назорати тўғрисида"ги қонунга мос ҳолга келтиришга қаратилган ва парламент назоратининг муайян шаклларини амалга ошириш меъёр ва тартиботларини янада такомиллаштиришни кўзда тутади.
Депутатлар музокаралар натижасига кўра қонун лойиҳасини маъқулладилар ва уни биринчи ўқишда қабул қилдилар. Жавобгар қўмитага ҳужжатни келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш топширилди.