ноябр 21, 2022 13:18 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Парижга борди
    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Парижга борди

Эммануэл Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев ташрифи дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Устувор соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Ўзбекистон президенти Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан ҳам учрашув ўтказади.

Лувр музейи ва Араб дунёси институтига ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий меросига бағишланган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» ва «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмалари билан танишиш мўлжалланган. 

 

Ёрлиқ