Ўзбекистон Франция компаниясидан 800 млн еврога 17 та самолёт сотиб олади
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ўзбекистон 800 млн еврога 17 та Airbus ва АТR самолётини харид қилмоқчи бўлганини хабар қилди.
Хабарга биноан, Франция Ўзбекистонга умумий қиймати салкам 800 миллион евро бўлган 12 та Airbus A320neo ва A321neo самолёти, шунингдек, 5 та ATR 72-600 самолётини етказиб беради. Бундан ташқари, иккита Airbus H145 вертолётини харид қилиш режа қилинган.
Airbus’дан 694,3 миллион еврога 8 та A320neo ва 4 та A321neo самолёти харид қилиниши кутилмоқда. Келишув 21 миллион еврога иккита Airbus H145 вертолётини сотиб олишни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз жорий йил 22 ноябрь куни Франция Ташқи ишлар вазирлиги биносида бўлиб ўтган маросимда Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Airbus International компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Жак Гарриге Airbus ва Uzbekistan Airways ўртасидаги шартномаларни алмашган.
Шунингдек 100 миллион еврога 5 дона ATR 72-600 русумли самолёт етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.