Мексикада ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
(last modified Tue, 13 Dec 2022 05:40:16 GMT )
декабр 13, 2022 10:40 Asia/Tashkent
  • Мексикада ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
    Мексикада ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

Мексикада 7 нафар ўзбекистонлик тутқунликдан қутқарилди. Улардан пул талаб қилинган

Мексиканинг Дуранго штати Гомес Паласио шаҳрида тутқунликда ушлаб турилган бир гуруҳ осиёлик муҳожир штат полицияси томонидан қутқарилди

Ўзбекистонликлар Мексиканинг Гомес-Паласио шаҳрида жойлашган уйлардан бирида сақланган.

Ўзбекистон фуқаролари бўлган 7 нафар шахс – беш эркак, бир аёл ва бир нафар вояга етмаган бола бир гуруҳ шахслар томонидан пул талаб қилиниб Ринcонада Вилла Наполес ҳудудидаги уйларнинг бирида ноқонуний ушлаб турилган.

Дуранго штати полицияси Гомес Паласио шаҳридаги фермада мажбуран ушлаб турилган етти нафар осиёлик фуқарони қутқарган. Уларни ушлаб турган аёл 1200 доллар талаб қилган.

Қутқарилган шахслар ўзбекистонлик бўлиб, уларнинг беш нафари эркак, бир аёл ва бир нафар вояга етмаган бола бўлган.

Ёрлиқ