декабр 19, 2022 12:09 Asia/Tashkent
  • Тошкентда каратэ бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда
    Тошкентда каратэ бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда

16-20 декабрь кунлари Тошкентда каратэ WKF бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Осиёнинг етакчи каратэчилари қатнашаётган Осиё чемпионатнинг расмий тадбирларида бир қатор халқаро спорт ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этади.

  Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ва Ўзбекистон каратэ федерацияси раиси Рашид Толипов Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти Антонио Эспинос ҳамда Осиё каратэ федерацияси президенти Носир Абдулраззоқни қаршилади.

Тошкент татамиларида кечадиган чемпионатда медаллар учун кураш олиб борадиган жамоаларнинг Ўзбекистонга келиши бугундан бошланиши хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон пойтахтида ушбу чемпионат мусобақалари бошланиши олдидан Бутунжаҳон каратэ федерацияси ҳакамлар қўмитаси раҳбари Хавьер Эскаланте томонидан семинар ўтказилмоқда. Унда 30 дан зиёд давлатнинг 400 нафар атрофидаги каратэ мутахассислари қатнашмоқда.

 

Ёрлиқ