Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси озодликка чиқди
(last modified Wed, 02 Nov 2016 12:48:31 GMT )
ноябр 02, 2016 17:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси озодликка чиқди

Ўзбекистон ахборот манбалари ушбу мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳимоячиларининг бири озодликка чиққанлиги ҳақида хабар берди

Ўзбекистон ахборот манбалари ушбу мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳимоячиларининг бири озодликка чиққанлиги ҳақида хабар берди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Эзгулик жамияти раиси Васила Иноятова сешанба куни, Бобомурод Раззоқовнинг ўз муддатидан олдин қамоқдан озод этилгани ҳақида маълум қилди. Эзгулик жамияти Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилот сифатида қонуний тарзда рўйхатдан ўтган. Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси ва таниқли шахс Бобомурод Раззоқов 2013 йилда одам савдоси билан шуғулланиш айби билан қўлга олиниб, озодликдан маҳрум этилган эди. Ўзбекистон Суд маҳкамаси уни 2017 йилгача озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарган эди.