Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш Санкт-Петербургга борди
Ўзбекистон президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига сафар қилди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида бу ташкилот етакчилари 2022 йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашиши кўзда тутилган.
МДҲга аъзо давлатларнинг раҳбарлари бундан олдин 7-октябрь куни Петербургда норасмий учрашув бўлиб ўтганди. Ўша саммитда норасмий саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этганди.