Сирдарё вилоятида «Док-1 Макс» сабаб уч нафар бола жонлантириш бўлимида қолмоқда
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига кўра бу вилоятида «Док-1 Макс» дори воситаси етти нафар бемор болага ножўя таъсир қилган.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси шунингдек ҳозирда беморларнинг тўрт нафари соғайган, уч нафари жонлантириш бўлимида даво муолажаларини давом эттирмоқда деб хабар қилди..
Олтиной Эсанованинг қайд этишича, вилоятда 6 ёшгача бўлган боласи бор оилаларга хабарномалар тарқатилган. Сўнгги пайтларда «Док-1 Макс» дорисини қабул қилган фарзандлар бўлса, ўша ҳудудда ишлаётган оилавий шифокорга мурожаат қилиш кераклигини таъкидлаб, ҳеч қандай таъсири кўринмаган ҳолда ҳам шу дори воситасини истеъмол қилганини маълум қилишларини сўраган.
Бундан аввал Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимида 3 ёшли бола «Док-1 Макс» сиропини ичиши натижасида доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётганини маълум қилди.