Январ 25, 2023 10:32 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Туркманистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди
    Мирзиёев Туркманистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев бугун, 24 январь куни Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ва Озарбайжон респуликаси ТИВ Жайхун Байрамовни қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Мередов, Чавушўғли ва Байрамов ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Туркманистон ТИВ раҳбари билан учрашувда 2022 йилнинг 14-15 июль кунларидаги Туркманистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва 21-22 октябрь кунларидаги Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи давомида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиёт, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашувда эса Ўзбекистон-Туркия кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Кўп томонлама тузилмалар, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Озарбойжон респиблкубликаси ТИВ раҳбари Байрамов билан учрашувда Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро савдонинг ошиб бораётгани, автомобиллар ишлаб чиқариш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш борасидаги кооперация лойиҳаларининг бориши мамнуният билан қайд этилди.

Бундан ташқари, нефть-газ ва кимё саноати бўйича йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Қўшма инвестиция фонди ташкил этилмоқда.

Ёрлиқ