феврал 20, 2023 10:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти: демократик ислоҳотларимиз натижасида диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келди
    Ўзбекистон президенти: демократик ислоҳотларимиз натижасида диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келди

Ўзбекистон презиенти Шавкат Мирзиёев Мир Араб мадрасаси талабалари билан учрашганида демократик ислоҳотларимиз натижасида диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келди деб таъкидлади.

Ўзбекистон президенти  Бухоро вилоятига ташрифи давомида Мир Араб олий мадрасаси талабалари билан суҳбатлашди. 

Мир Араб мадрасаси Олий мадраса 200 ўринга мўлжалланган. Бу ерда Қуръони карим, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмлари, хорижий тиллар пухта ўргатилади. Бугунги кунда жами 107 нафар талаба таълим олмоқда. Ўқув хоналари, кутубхона, фаоллар зали, талабалар ётоқхонаси ва хизмат уйи, спортзал ва бассейнда барча қулайликлар яратилган. 

Мирзиёев мадраса талабалари билан суҳбатлашди. 

У шунингдек,  бундай узоқ тарихга эга таълим даргоҳлари жуда кам, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бугун унинг шароитини яхшилаб, тарихий адолатни тиклаганимиз хайрли иш бўлди, деб ўйлайман. Демократик ислоҳотларимиз натижасида диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келди. Шу билан бирга, ахборот макони ҳам очиқ. Интернетда илмий асоси бўлмаган турли талқинлар ҳам бор. Лекин уларни тажрибасиз ёшлар қаердан билади? Буни сизга ўхшаган илмли кишилар, имом-хатибларимиз исботлаб, тўғри тушунтириб бериши керак. 

Учрашувда диний таълим соатлари ва сифатини ислоҳ қилиш, уни амалиёт билан боғлаш бўйича фикрлар билдирилди. 

 

Ёрлиқ