Кечаси ҳафта Сергей Лавров Ўзбекистонга келади
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.
Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захаровага кўра, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида МДҲ мамлакатлари ТИВларининг ўтган йилги маслаҳатлашувлари якунлари, шунингдек, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳаракатлар дастурини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.
Россия ташқи ишлар вазири ўтган йили ҳам Тошкентга келганди.
“Халқаро хавфсизлик масалаларига, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилмоқда”, дея қўшимча қилган Захарова.