Ўзбекистон давлати Афғонистонга 185 тоннали гуманитар ёрдам жўнатди
(last modified Thu, 20 Apr 2023 05:04:52 GMT )
апрел 20, 2023 10:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон давлати Афғонистонга 185 тоннали гуманитар ёрдам жўнатди
    Ўзбекистон давлати Афғонистонга 185 тоннали гуманитар ёрдам жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга юборган зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 185 тоннали инсонпарварлик ёрдами Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди.

Ўзбекистон ва Толибон ҳукуматлари расмийлари савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказди.

Куни кеча Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Афғонистонга 185 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам  унинг таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15,7 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 20 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша ўрин олганини қўшимча қилди.