Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол федерацияси -ФИФА раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилди
(last modified Sat, 06 May 2023 04:34:21 GMT )
май 06, 2023 09:34 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол федерацияси -ФИФА раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол федерацияси -ФИФА раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино иштирокидаги учрашувда Ўзбекистон президенти Ўзбекистонда ФИФАнинг йирик тадбирларини ўтказишни таклиф этди.

Мирзиёев ва Инфантино мамлакатда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Жанни Инфантино мамлакатда футболни ривожлантириш ислоҳотларини юксак баҳолади ва тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ФИФА ўртасидаги ҳамкорлик юксак даражада экани, унинг доирасида бугунги кунда Ўзбекистонда замонавий футбол кластерини ташкил этиш чоралари кўрилаётгани алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистонда жаҳон миқёсидаги спорт тадбирлари ва биринчиликларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, миллий терма жамоани тайёрлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва Ассоциация салоҳиятини оширишга техник кўмакни кенгайтириш ҳамда иқтидорли футболчиларни селекция қилиш тизимини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.