Ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин медални қўлга киритди
(last modified Sun, 14 May 2023 06:26:48 GMT )
май 14, 2023 11:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин медални қўлга киритди

Кеча бўлиб ўтган баҳсларда боксчи Баҳодир Жалолов ЖЧ финалида кубалик рақиби устидан ғалаба қозонди ва иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди. Шу тариқа финалнинг биринчи кунида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин медални қўлга киритди.

Тошкентда ўтаётган бокс бўйича +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ЖЧ финалида кубалик Алехандро Арзола Лопесга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.

Шу тариқа у Жаҳон чемпионатидаги учинчи олтин медални Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига қўшиб қўйди.

Аввалроқ Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Ҳасанбой Дўсматов ЖЧ ғолиблигини қўлга киритганди.

Чемпионат низомига кўра, олтин медаль соҳиблари 200 минг доллар пул мукофоти эга бўлади.

14 май куни финал баҳслари давом этади ва яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади:

Саиджамшид Жафаров қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши;

Руслан Абдуллаев мўғулистонлик Чинзориг Баатарсухга қарши;

Абдумалик Халoков кубалик Саидел Ҳортага қарши;

Ойбек Жўраев эса қозоғистонлик Махмуд Сабирхонга қарши жанг олиб боради.