«Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» ўртасида қўшма коммюнике қабул қилинди
Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» саммити ўтказилди.
Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Туркманистон томонидан бош вазир ўринбосари Нурмуҳаммет Аманнепесов қатнашди.
«Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи» саммити Европа Иттифоқи ва минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кўриб чиқишга бағишланди. Саммит иштирокчилари ўз ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқининг Олий вакили Жозеп Боррелга Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни расмийлаштириш ва амалга оширишни илгари суриш бўйича топшириқ бердилар деб хабар қилган Кугн сайти.
Саммит якунида иштирокчилар қўшма коммюникеда таъкидланишича, иштирокчилар:
- Мулоқотни юқори даражада давом эттириш ва ўзаро ҳурмат, ўзаро ёрдамга асосланган Марказий Осиё - Европа Иттифоқи ҳамкорлигини ривожлантириш тарафдорлигини тасдиқлайдилар;
- БМТ Низомига, хусусан, барча мамлакатларнинг мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш, куч ишлатмаслик ёки уни ишлатиш билан таҳдид қилмаслик ҳамда халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш тамойилларини ҳурмат қилиш бўйича қатъий тарафдорлигини билдирадилар;
- Сув Марказий Осиё халқлари тинчлиги ва фаровонлиги учун энг муҳим ресурслардан бири эканлигини таъкидлаб, ундан барқарор фойдаланиш учун минтақа мамлакатлари ва халқларининг манфаатларини ҳисобга олиш зарурлигини тан оладилар;
- Халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон халқига ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини эътироф этиб, БМТнинг муҳим ролини қайд этиб, Афғонистонда инклюзив ҳукуматни ўрнатиш муҳимлигини, шунингдек, барча фуқароларнинг, айниқса аёллар, қизлар ва этник гуруҳлар вакиллари ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини илгари суриш ва ҳурмат қилиш муҳимлигини таъкидлайдилар;
- Интернет орқали терроризм мафкураси ва тарғиботига қарши курашни фаоллаштириш тарафдори эканини таъкидлайдилар;
- Team Europe гуруҳининг сув, энергетика ва иқлим ўзгариши, шунингдек, рақамли алоқа соҳасида хусусий сектор ва Европа молия институтларини жалб этган ҳолда янги ташаббусларни олқишлайдилар;
- Барча томонларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш учун ўзаро савдо ва сармоявий механизмларни кенгайтириш муҳимлиги ва Европа Иттифоқининг санкциялар режими шароитида яқин мулоқотлар муҳимлигини таъкидлайдилар;
- Таҳлил марказлари ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини қайд этадилар;
- Марказий Осиё, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари дипломатларини биргаликда тайёрлаш имкониятларини муҳокама қиладилар.