июн 12, 2023 17:37 Asia/Tashkent
  • Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧда яна 5 та медални қўлга киритди
    Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧда яна 5 та медални қўлга киритди

Таиланддаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велоспортчилар яккалик ва гуруҳ баҳсларида яна бешта медални қўлга киритди.

Таиланддаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз ҳисобига яна бешта медални қўшиб қўйди, деб хабар берди Ўзбекистон велоспорт федерацияси.

11 июнь куни 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги гуруҳ пойгаси дастурида Бегзод Раҳимбоев кумуш медални қўлга киритди. Олтин қозоғистонлик спортчига, бронза эса Бирлашган Араб Амирликлари вакилиги насиб этди.

30 км узунликдаги индивидуал вақт синовида ўзбекистонлик велоспортчилар иккита олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди.

Ҳар икки ёш тоифасида спортчилар 30 км масофада баҳслашди. Жанубий кореялик спортчидан 2 дақиқадан кўпроққа ўзиб кетган Ольга Забелинская олтин медаль билан тақдирланди.

 

Ёрлиқ