июн 25, 2023 12:11 Asia/Tashkent
  • Тошкент яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингида 157-ўринни эгаллади
    Тошкент яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингида 157-ўринни эгаллади

Тошкент Эcономист журналининг дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтингида 173 та шаҳар ичида 157-ўринни эгаллади. Шаҳар сўнгги 12 ой ичида 13 позисияни йўқотди. 

Эcономист’нинг Глобал Ливеабилитй Индех 2023 ҳисоботига кўра, Тошкент дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтингида 53,9 балл тўплаган ҳолда 173 шаҳар ичида 157-ўринни эгаллади. Ўзбекистон пойтахти 2022-йилга нисбатан 13 поғона йўқотди.

Австрия пойтахти Вена кетма-кет иккинчи йил яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингида етакчига айланди. “Барқарорлик, маданият ва кўнгилочарлик ҳамда мустаҳкам инфратузилманинг ажойиб уйғунлиги билан Вена беш йил ичида тўртинчи марта рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турибди”, деб ёзади Тҳе Эcономист. Венадан кейин Копенгаген (Дания), Мелбурн (Австралия), Сидней (Австралия), Ванкувер (Канада) ва Сюрих (Швейсария).

Рейтингга кўра, яшаш учун энг ёмон шаҳарлар Покистоннинг Карачи шаҳри, Нигериянинг Лагоси, Жазоир (Жазоир давлатининг пойтахти ва энг йирик шаҳри), Ливия пойтахти Триполи ва Сурия пойтахти Дамашқ бўлди. Охирги ўн йилдан ортиқ вақт давомида рейтингда яшаш учун энг ноқулай шаҳар бўлиб келган.

Ёрлиқ