июл 17, 2023 10:07 Asia/Tashkent
  • Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича етакчилик қиляпти 
    Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича етакчилик қиляпти 

Ўзбекистон масьул идоралари маьлумотига кўра, Россия ва хитой Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича етакчилик қиляпти

2023 йил 1 июл ҳолатига республикада фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 742 тани ташкил этган. 

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 2 869 та корхона.

Кейинги ўринлардан 1 860 та корхонага эга Хитой ва 1 741 та корхонага эга Туркия жой олди.

Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Қозоғистон ва Корея ҳам етакчи бешталикдан жой олган. Мос равишда, 950 та ва 695 та корхона.

Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг қолган давлатлар кесимида сони:

— АҚШ – 300 та;— Қирғизистон – 245 та;— Тожикистон – 244 та;— Озарбойжон – 204 та;— Германия – 196 та;— Туркманистон – 138 та.

Ёрлиқ