Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Украинага қарши урушида қатнашиш ҳақида огоҳлантирди
(last modified Mon, 24 Jul 2023 07:59:41 GMT )
июл 24, 2023 12:59 Asia/Tashkent
  • Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Украинага қарши урушида қатнашиш ҳақида огоҳлантирди
    Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Украинага қарши урушида қатнашиш ҳақида огоҳлантирди

Тошкентдаги Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг ушбу давлатга қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирди. Бундай фуқаролар «босқинчиларнинг шериклари сифатида кўриб чиқилади ва жавобгарликка тортилади», — дейилади мурожаатда.

Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига Россиянинг ушбу давлатга қарши урушида қатнашмаслик ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормаслик ҳақида огаҳлантирувчи мурожаатини эълон қилди.

Мурожаатда айтилишича, Россия «Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида олиб борилаётган жанговар ҳаракатлар чоғида шахсий ходимларининг катта йўқотишлари туфайли» Украинага қарши урушда қатнашиш учун хорижий фуқароларни жалб қилишга уринмоқда.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, ишғол қилинган Донецк вилояти Горловка шаҳрида жойлашган Россия кучларининг бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари борлиги аниқланган.

Ўзбекистонликлар Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, қурилиш ишларини олиб бориш учун келгани аниқланган. Мариуполга етиб келганидан сўнг уларнинг паспортлари олиб қўйилган ва бу фуқаролар кўнгиллилар сифатида сафарбар қилинган.

Элчихона Ўзбекистон фуқаролари эътиборини Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этишига йўл қўйилмаслигига қаратди: «Украинага қарши қуролли тажовузда қатнашган чет эл фуқаролари Украина миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади».