Украина ҳукумати ўзбекистон компанияларига қарши санкциялар қўллади 
(last modified Fri, 24 Nov 2023 09:06:45 GMT )
ноябр 24, 2023 14:06 Asia/Tashkent
  • Украина ҳукумати ўзбекистон компанияларига қарши санкциялар қўллади 
    Украина ҳукумати ўзбекистон компанияларига қарши санкциялар қўллади 

Украина президенти Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси ва иккита компаниясини санкциялар рўйхатига киритди. 

Украина президенти Володимир Зеленский 147 нафар жисмоний шахс ва 303 та юридик шахсга нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармонларни имзолади. 

Санкциялар рўйхатига киритилганлар орасида Ўзбекистон корхоналари ва фуқаролари ҳам бор. 

Жумладан, Akkermann Cement CA (Оҳангарон), «Оҳангаронцемент» АЖ, шунингдек, Нарзиева Наргиза Эркиновна (30.06.1984 й. туғилган), Носирхўжаев Шоҳрух Олимжонович (07.09.1980 й.) санкциялар рўйхатидан жой олган.  

Чекловлар активларни блокировка қилиш, мол-мулкни тасарруф этишни тақиқлаш, савдо операцияларини чеклаш, иқтисодий ва молиявий мажбуриятларни тўхтатиб туриш, қимматли қоғозлар билан операцияларни тўлиқ ёки қисман тақиқлаш каби кўплаб чораларни ўз ичига олади. 

Фармонда фуқаролар ва компанияларнинг қайси қонунларни бузгани ҳақида маълумот берилмаган. Бироқ, президент Зеленский ўзининг кечки видеомурожаатида санкция остига тушганларни Россия тажовузкорлиги учун тўғридан-тўғри ишлашда ёки унга ёрдам беришда айблади. 

Таъкидланишича, Украина Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа давлатлар ваколатли органларини ушбу санкциялар қўлланилиши тўғрисида хабардор қилиши шарт. 

Ўзбекистонликлардан ташқари Россия, Украина, Руминия, Кипр, Буюк Британия, Лихтенштейн, Австрия, Швейцария ва Беларус фуқаролари ҳам санкцияларга дучор бўлган. Юридик шахслар орасида санкциялар рўйхатига авиация, қурилиш ва технология соҳаларида фаолият юритувчи, хусусан, Россия, Кипр, БАА ва Хитойда рўйхатдан ўтган компаниялар киритилган.