Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 25 Feb 2023 09:38:48 GMT )
феврал 25, 2023 14:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 19-26 февралгача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон етакчисини Миср араб республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди

 

  • Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий машғулотлари бошланди

 

  • Ўзбекистон Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиш бўйича БМТ резолюциясига бетараф

 

  • Мирзиёев: трансафғон темирйўлини барпо этиш лойиҳасини тезлаштириш керак

 

  • Ўзбекистонда газ танқислиги электр таъминотини кенг узилишига сабаб бўлди

 

 

****

Ўзбекистон ва Миср

 

Кеча Шавкат Мирзиёев Миср расмий ташриф билан Қоҳира шаҳрига борди.

Ўзбекистон президентини  Миср араб республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди ва самимий қутлади. Давлат раҳбарларининг қисқа учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти  Миср Араб Республикасига расмий ташрифини Аҳмад Фарғоний мероси зиёратидан бошлади

Аҳмад Фарғоний ўз даврининг етук астрономи, математиги ва географи бўлган, Бағдод ва Дамашқда илмий тадқиқотлар ўтказган, 856 йилдан эса Қоҳирада яшаб, умрининг сўнгига қадар Мисрда илм-фан билан шуғулланган.

Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикасига расмий ташрифининг биринчи кунини ушбу мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувдан бошлади.

Миср томонидан тадбирда халқаро ҳамкорлик бўйича вазир Рания ал-Машат, Савдо палаталари федерацияси президенти Иброҳим Маҳмуд ал-Арабий, Elsewedy Electric, El Araby Group, Orascom Construction, Poliserve Group, Al-Rowad, Lotus Garments Group каби йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларда улкан салоҳият борлиги, ишбилармонлик ва тадбиркорлик алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ўзаро инвестицияларни фаоллаштириш ва савдони ошириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон ишчи гуруҳининг Мисрга ташрифи доирасида Қоҳира шаҳрида ушбу мамлакатнинг йирик вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан Мисрнинг Порт-Саид шаҳрида қўшма Саноат кооперацияси ва маҳсулотлар тарқатиш марказини ташкил қилиш, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш, қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини 2023 йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича қатор амалий чора-тадбирларни келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, 19 февраль ҳам Мисрнинг «Ал-Азҳар аш-Шариф» университети раҳбари ўринбосари доктор Муҳаммад Ад-Дувайний 19 феврал куни Қоҳирада Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон делегацияси аъзолари «Ал-Азҳар»да таълим олган олимларга эҳтиёж борлигини маълум қилиб, 20 нафар имом рўйхати тайёрлаб қўйилганини, улар «Ал-Азҳар»га юборилишини маълум қилган.

****

 

Ҳиндистонда 5 мартга қадар ўзбек-ҳинд шартли террорчи гуруҳларни қидириш ва йўқ қилиш, тоғли ва ўрмонли ҳудудларда жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича қўшма машғулотлар ўтказилади.

Ўзбекистонлик 45 нафар ҳарбий хизматчи «Дўстлик-2023» қўшма икки томонлама ўқув машғулотларида иштирок этиш учун Ҳиндистонга етиб келди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон машғулотлари Уттаракханд штатининг Питхорагарх шаҳридаги тоғли ҳудудда жойлашган Garhwal Rifles14-батальони базасида ўтказилади. Қўшма маневрлар 5 мартга қадар давом этади.

Ҳамкорликдаги машғулотлар доирасида икки давлат ҳарбий хизматчиларининг шартли террористик гуруҳларини қидириб топиш, йўқ қилиш, тоғли тўсиқларни енгиб ўтиш ҳамда тоғли ўрмон шароитларида жанговар операцияларни бажариш каби махсус вазифалар ҳамда спорт ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий машғулотлар 2019 йилда Тошкент ҳарбий округи ҳудудидаги умумқўшин полигонида биринчи маротаба ўтказилган эди. Иккинчи бор 2021 йилда Ҳиндистоннинг Утаранчал штати Раникхет провинцияси ҳудудида жойлашган «Чаубатия» ўқув марказида ўтказилган. Учинчи марта эса «Дўстлик-2022» биргаликдаги ўқув машғулотлари Хоразм вилоятида жойлашган Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг «Янгиариқ» умумқўшин полигонида ташкил этилган.

****

Ўзбекистон ва Украина

 

БМТ Бош ассамблеяси 23 февраль куни бўлиб ўтган фавқулодда махсус сессиясида Украинада БМТ низоми тамойилларига мувофиқ, имкон қадар тезроқ «кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам» тинчлик ўрнатиш зарурлиги тўғрисида резолюцияни қабул қилди.

Резолюцияда Бош ассамблея аъзолари «Россия Федерациясидан ўзининг халқаро тан олинган чегаралари доирасида Украина ҳудудидан барча қуролли кучларини зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетишни» талаб қилган ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган.

БМТматбуо хизматига таяниб "Бугун" сайтининг хабар қилишича,  резолюциясига 141 та давлат ёқлаб овоз берган, 32 давлат, жумладан, Ўзбекистон бетараф қолган, 7 та давлат — Беларусь, Шимолий Корея, Эритрея, Мали, Никарагуа, Россия ва Сурия қарши овоз берган. Беларусь томонидан таклиф қилинган тузатишлар рад этилган.

БМТ Бош ассамблеяси  Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари, жумладан, ҳудудий сувлари доирасидаги суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган.

Бу  ассамблея резолюцияда «қуролли конфликт иштирокчиларининг барча ҳарбий асирларга муносабати 1949 йил 12 августдаги Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисидаги Женева конвенцияси ва 1949 йилдаги I Қўшимча протокол қоидаларига мувофиқ бўлишини, ҳарбий асирларни тўлиқ алмашишни, барча ноқонуний ҳибсга олинганларни озод қилишни, мажбурий кўчирилган ва депортация қилинган тинч аҳолини, шу жумладан, болаларни қайтаришни талаб қилади».

***

Ўзбекистон президенти Покистон молия вазири Исҳоқ Дор қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва  Исҳоқ Дор учрашувида транзит ва преференциал савдо тўғрисида имзоланган муҳим битимларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Покистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, савдо, инвестисия ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Исҳоқ Дор учрашув имконияти учун Ўзбекистон етакчисига миннатдорлик билдириб, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Бундан ташқари, ҳукуматлараро музокаралар кун тартиби доирасида иқтисодиётнинг турли тармоқларида аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Мирзиёев икки томонлама автомобиль қатновларини ривожлантириш ҳамда Марказий ва Жанубий Осиёни Афғонистон орқали боғлайдиган ва Покистон портларига олиб чиқадиган темир йўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш зарурлигига алоҳида тўхталди.

Бундан ташқари Ўзбекистон ва Покистон вакиллари икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни таъкидладилар.

***

 

Қишда талаб ортиши сабабли Ўзбекистонда газ қазиб қилишнинг камайиши электр энергияснинг кенг узилишига олиб келди.

Ойл Прайс хабарига ўкра, Ўзбекистоннинг қаҳратон қишида газ танқислиги бу мамлакат аҳолисининг учирилишига сабаб бўлган бир вақтда газ қазиб олиш ҳақидаги  янги маълумотлар мамлакатнинг қисқа муддатда энергетика хавфсизигига оид хавотирларни кучайтирди.

Ўтган йили Ўзбекистонда газ қазиб олиш 51,66 миллиард куб метргача камайди бу  2021-йилда қазиб олинган 53,8 миллиард кубометрдан 4,1 фоизга камдир. Бу кўрсаткич Тошкент давлати прогнози бўйича 56,3 миллиард куб метр ишлаб чиқариш кўрсаткичидан 8,3 фоизга кам эди.

Ишлаб чиқариши бундай қисқариши Ўзбекистоннинг 2030-йилгача ишлаб чиқаришни  66,1 миллиард куб метрга етказиш ҳақидаги оптимистик мақсадига тўғри келмайди. Ишлаб чиқариш ҳажмини бундай оширишдан мақсад ўсиб бораётган ички таъминотини қондиришдир.

Ўзбекистон ҳукуматининг прогнозларига кўра, мамлакатнинг газга бўлган талаби жорий ўн йиллик охирига келиб  20 фоизга, ўтган йилги 47 миллирад куб метрдан 2030 йилга келиб 56 миллиард куб метрдан ошади.

Ўзбекистон ҳукумати газ танқислиги шароитида асосан Хитойга ишлаб чиқарилган бу маҳсулот экспортини декабрь ойида тўхталиб газ таъминоти ички истеъмолчиларга етиб борди.

Тошкент электр станциялари ва нефт-кимиё саноати учун етарли газга эга бўлиши учун  2025-йилагча газ экспортини бутунлай тўхтатишга ваъда қилди.

Ўзбекистон давлати жорий йилнинг қиш фаслида ички газга бўлган эҳтиёжини қондириш учун импорт ҳажмини оширишга мажбур бўлди, унинг асосий қисми Туркманистондан келтирилди.