Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбий миллий гвардиялари қўшма машғулотлари бошланди
Режага кўра, тактик-махсус, ўт ўчириш, тоғ тайёргарлиги, алоқа тайёргарлиги бўйича қўшма машғулотлар ўтказилади.
Қирғизистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, 23 июль куни Қирғизистонда маҳаллий Қуролли Кучлар Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари Миллий гвардиясининг махсус ва муҳандислик бўлинмалари ҳамкорлигида қўшма тактик ва ўқув машғулотлари бошланди.
Машғулотлар «Эделвейс» ҳарбий қисми ўқув марказида 2 августгача давом этади.
«Ҳафта давомида ҳарбий хизматчилар ўзбекистонлик ҳамкасблар билан биргаликда махсус кучлар бўлинмаларини тайёрлаш масалаларини ишлаб чиқади. Режага кўра, тактик-махсус, ўт ўчириш, тоғ тайёргарлиги, алоқа тайёргарлиги бўйича қўшма машғулотлар, шунингдек, муҳандислик ва сапёр бўлинмалари учун махсус ўқув машғулотлари ташкил этилади», дейилади хабарда.