Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари рейтингида 8 поғона юксалди
(last modified Wed, 09 Aug 2023 07:43:23 GMT )
август 09, 2023 12:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари рейтингида 8 поғона кўтарилди
    Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари рейтингида 8 поғона кўтарилди

БМТнинг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади. 

Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.

2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган.