Ўзбекистон тўйларда энди вальс тушиш, торт кесиш, гул отишу пул сочиш таъқиқланади
(last modified Sun, 13 Aug 2023 05:59:56 GMT )
август 13, 2023 10:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон тўйларда энди вальс тушиш, торт кесиш, гул отишу пул сочиш таъқиқланади
    Ўзбекистон тўйларда энди вальс тушиш, торт кесиш, гул отишу пул сочиш таъқиқланади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ Ўзбекистонда ҳашаматли тўй қилиш қонунан таъқиқланади

Аср сайтининг хабар қилишича, келин саломни никоҳ тўйи вақтида тўйхонанинг ўзида ўтказиш ва турли совғалар беришни йўқ қилиш.

Янги тартибга мувофиқ, қовурдоқ, чаллар ва қуда чақириш маросимлари бекор қилинган.

Мучал тўйи ва ақиқа маросимини ўтказмаслик сўралган.

Бундан ташқари, марҳумларни хотирлаб ўтказиладиган маросимларга тўхталиб, жаноза ўқилгач, 3 кунгача дастурхон безатилмаган ҳолда фотиҳагарчиликни ташкил қилиш тавсия этилади.

Чекловлар жумласига яна қуйидагилар киритилган:

– енгил машиналар сонини чеклаш (фақат келин-куёвга);

– аудио соз-овозларни пасайтириш;

– миллий қўшиқларни кўпайтириш;

– Love Story’ни йўқ қилиш;

2. Тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказиладиган тадбир иш кунлари соат 7:00дан 9:00гача, 12:00дан 14:00гача ва 18:00дан 23:00гача ўтказилиши;

3. Тадбирларда таклиф этилганлар сонининг чекланиши (200-300 кишидан оширмаслик);

4. Тадбирда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, фақат дин соҳаси вакили томонидан маъруза қилиниши;

5. Инсон туғилиши билан боғлиқ барча тадбирларни фақат яқин қариндошлар даврасида ўтказилиши;

6. Туғруқхонадан олиб чиқиш тадбирини барча санитар нормаларга риоя қилган ҳолда, ортиқча дабдабаларсиз ташкил этилиши;

7. Бешик тўйи, ўғил тўй, ақиқа каби маросимларнинг 20-30 нафардан иборат яқин қариндошлар ўртасида ортиқча сарф-харажат ва тоғораларсиз ўтказилиши;

8. Никоҳ тўйи билан боғлиқ маросимлар қисқартирилиши. Шу ўринда оқўрар ва фотиҳа маросимларини бирлаштириш, ортиқча харажат талаб қилувчи барча ҳолатларга қатъий чек қўйиш тавсия қилинади.

Шунингдек Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати аҳолига давлат рамзлари туширилган пулларни оёқ остида қолдирмаслик ва бу каби исрофгарчиликка йўл қўймаслик кераклигини таъкидлаган.