Иккинчи МДҲ ўйинлари якуни: Ўзбекистонлик спортчилар жами 106та медал қўлга киритди
Жорий йил 4 август куни Беларусда бошланган иккинчи МДҲ ўйинлари куча ўз якунига етди. Ўзбекистон делегацияси умумий ва олтин медаллар сони бўйича МДҲ ўйинларидаги энг яхши натижасини янгилади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига кўра, ушбу мамлакат делегацияси унда 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Беларусь мамлакатларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.
Очиқ форматда ўтган мазкур мусобақада МДҲ мамлакатларидан ташқари 13 давлат вакиллари ўз омадини синаб кўришди. Умумий ҳисобда, бу йилги ўйинларда 20 спорт турида 246 та медаллар жамланмаси ўйналди.
Кеча мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Тадбир давомида мусобақа байроғи 2025 йил ўтказиладиган учинчи МДҲ ўйинлари мезбони Озарбайжонга топширилди.