Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказмоқчи
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қозоғистонлик ҳамкасби Мурат Нуртлеу учрашди. Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари яқин ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.
Саидов учрашув самарали ва кун тартиби кенг қамровли бўлганини маълум қилди.
Бахтиёр Саидовнинг такидлашича, учрашувда олий даражада эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, жумладан, ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказишга алоҳида эътибор қаратдилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари барча соҳалардаги яқин ҳамкорликни истисносиз янада чуқурлаштириш учун зарур саъй-ҳаракатларини сафарбар қилишга тайёр.
Вазирлар мамлакатлар ўртасидаги транспорт алоқаларидаги фойдаланилмаётган улкан салоҳият, Марказий Осиёнинг халқаро транзит имконияти ва озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилган.
Қолаверса, академик ва билим алмашинуви, барқарор ривожланишни таъминлаш, минтақавий фаровонлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилган.