август 18, 2023 14:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2022 йилда 29,2 миллиард долларни ташкил этди
    Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2022 йилда 29,2 миллиард долларни ташкил этди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2022 йил охирига келиб 29,2 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маьлум қилинишича, Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра 29,2 миллиард долларни (шундан, ташқи қарз – 25,9 миллиард доллар, ички қарзи – 3,3 миллиард доллар) ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди.

Хусусан, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошидаги 39,0 фоиздан (2021 йил якунида 38,0 фоиз) 2022 йил якунигача 36,4 фоизга пасайган.

Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда “мўьтадил” даражада ҳисобланади.

Унга кўра, давлат қарзи 2022 йил давомида 2,9 миллиард долларга ошган бўлса-да, АҚШ доллари ҳисобида ялпи ички маҳсулот тез сурьатларда, яьни 11,1 миллиард долларга ўсганлиги туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.

Ёрлиқ