август 19, 2023 11:29 Asia/Tashkent
  • Эронлик мураббий волёбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини бошқаради
    Эронлик мураббий волёбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини бошқаради

Урумия шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида волейбол бўйича Ўзбекистон термасини эронлик мураббий бошқармоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтниинг хабар қилишича, бугун волейбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Урумия шаҳрида 18 та жамоа иштирокида старт олинган Осиё чемпионатида қатнашади. Ўзбекистон термасини эса эронлик мураббий Кайқубод Худоёрий бошқаради.

 Ўзбекистоннинг волейбол бўйича термаси ушбу турнирда Япония ва Таиланд терма жамоалари билан  “B” гуруҳидан жой олган ва турнирда эронлик мураббий раҳбарлигида иштирок этади.

1990-2000-йилларда Эрон терма жамоаларии соибқ волейболисти, Уқоб каби терма жамоалар ва жамоаларда қатнашиш тажрирбасига эга  бўлган эронлик мураббий Кайқубод Худоёрий  бу турнирда Ўзбекистон термасининг мураббийси сифатида қатнашади.

Кайқубод Худорёий бунгача Ўзбекистон таянч жамоаларида маслаҳатчи бўлиб ишлаган ва ўзбекистонлик ёшларнинг Осиёда иккинчи  ўринни эгаллашида муҳим рол ўйнаган. Энди эса ушбу жамоа мураббийси  ўриндиғига ўттириб уларни билвосита Осиё чемпионатида бошқармоқчи.

Ёрлиқ