Доғистонда содир этилган портлашда 4 ўзбекистонлик қурбон бўлди
Бир неча кун олдин Доғистон пойтахти Махачкала шаҳрида портлаш юз берганди ва бу портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани аниқланди.
Россиянинг Доғистон республикаси раҳбари Сергей Меликов йиғилишда Махачкаладаги ёнилғи қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган портлаш оқибатида хорижий давлатлар фуқаролари ҳалок бўлганини маълум қилди.
Портлаш оқибатида 35 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган. 119 киши эса жабрланган деб хабар қилган Спутник сайти.
“Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар ўзбекистонлик бор , - деди Меликов.”
Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади. Ҳалок бўлганлар оилаларига 1 миллион рублдан, оғир даражада жароҳат олганлар оилаларига 400 минг рублдан берилади.