Эрон президенти Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади
Доктор Иброҳим Раисий ўз мурожаатида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзияевни ушбу давлат мустақиллиги куни билан табриклади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, доктор Саййид Иброҳим Раисий Ўзбекистонлик ҳамкасбига йўллаган мактубида жаноб Шавкат Мирзияевни Ўзбекистон мустақиллигининг йиллиги билан табриклади.
Раисий шунингдек, биргаликдаги саьй-ҳаракатлар натижасида икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўзаро манфаатларга мос равишда янада кенгайиб боришига, минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликни ривожлантиришга ишонч билдирди.
Ўзбекистон раҳбари ва ҳалқини мустақиллик куни билан қатор давлатлар ва ташкилотлар раҳбарллари табрик йўллашмоқда, жумладан; Россия президенти Владимир Путин, Хитой раиси Си Цзиньпин, АҚШ президенти Жо Байден, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон президенти Қасим- Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, Франция президенти Эммануэль Макрон, Ҳиндистон президенти Драупади Мурму, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва бошқалар.
Қутловлар келишда давом этмоқда.