Ўзбекистон ва Миср исломий кредитлаш масаласини кўриб чиқмоқда
(last modified Fri, 01 Sep 2023 09:53:13 GMT )
сентябр 01, 2023 14:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Миср исломий кредитлаш масаласини кўриб чиқмоқда
    Ўзбекистон ва Миср исломий кредитлаш масаласини кўриб чиқмоқда

Миср томони Савдо-саноат палатасига Ислом Савдо-саноат ва қишлоқ хўжалиги палатасига аъзо бўлиш таклифини берди.

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов ва Мисрнинг Ислом савдо-саноат ва қишлоқ хўжалиги палатаси бош котиби Юсеф Халави ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар исломий кредитлаш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон томони «Қишлоқ қурилиш банки»нинг «Бизнесни ривожлантириш банки» бўлиши кутилаётгани тўғрисида маълумот бериб, шу сабаб, тадбиркорларни исломий кредитлаш шартлари қизиқтираётгани ҳақида таъкидлади.

Юсеф Халави Ислом Савдо-саноат ва қишлоқ хўжалиги палатаси кучли таҳлилий-ахборот базасига эгалиги ва дунё мамлакатларининг техник-иқтисодий таҳлилларини олиб бориши тўғрисида маълумот берди.

Миср томони мазкур хизматлар Ислом савдо-саноат ва қишлоқ хўжалиги палатаси аъзолари учун бепул эканлигини ва бундан манфаатдор мамлакатлардаги потенциал инвесторларга ёрдам бериши ҳақида ҳам қайд этди.

Юсеф Халави палаталар ўртасида тегишли битим имзоланиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлади ҳамда Ислом Савдо-саноат ва қишлоқ хўжалиги палатасига аъзо бўлиш таклифини берди.