Ўзбекистон ва Толибон расмийлари гиёҳванд моддаларга қарши кураш масаласини муҳокама қилдилар
Толибон ҳаракати муввақат ҳукуматининг гиёҳванд ва наркотик моддаларга қарши кураш бўлими раисининг ўринбосари ва Ўзбекистоннинг Кобул шаҳридаги элчиси учрашганида нароктикларга қарши кураш масалалари юзасидан фикр алмашдилар
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ИИВ матбуот котиби Абдулматин Қонеъ ҳам гиёҳванд моддаларга қарши кураш департамнети директори ўринбосари Абдураҳмон Қосимий ва Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Едгорхзжа Шодмонов учрашганида наркотикларга қарши курашиш йўлларини муҳокама қилди деб таъкидлади.
Толибон ИИВ матбуот котиби шунингдек гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўлими бошлиғи Ҳасибуллоҳ Аҳмадий ҳам Толибон ҳукуматининг гиёҳванд моддаларга қарши курашдаги содиқлигини маълум қилиб Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчисидан бу курашда ҳамкорлик қилишни сўради деб қўшимча қилди.
Ўзбекистоннинг Крбул шаҳридаги элчиси ҳам Тошкент ҳукуматини наркотикларга қарши курашда Толибон ҳаракати билан ҳамкорлик қилишга ишонтирди.
Наркотик моддаларга қарши кураш Толибон ҳаракатининг 2021 йил августида Афғонистонда ҳокимитяни эгаллагани ортидан ваъда берган эди аммо баъзи давлатлар бу гуруҳнинг самимийлигига шубҳа билан қарашмоқда.