сентябр 15, 2023 12:18 Asia/Tashkent
  • ОТБ Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш учун 93 млн доллар ажратади
    ОТБ Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш учун 93 млн доллар ажратади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Инсон ресурсларини ривожлантириш сектори раҳбари Аяко Инагаки бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги ташаббусларни амалга ошириш борасида музокаралар олиб борилган.

Шунингдек, “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган 93 млн доллар миқдоридаги битим ижросини амалга ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мазкур лойиҳа қурилиш, тўқимачилик ва тикувчилик саноати, ахборот-коммуникация технологиялари, агробизнес ва озиқ-овқат саноати, техника ва ускуналарга хизмат кўрсатиш каби тармоқларда малакали ишчи кучи сифатида инсон ресурсларини ривожлантиради.

Маълумот учун, Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган бўлиб, ўшандан бери банк мамлакатга 11 миллиард доллар яқин миқдорида қарз, грант ва техник кўмак ажратган.

Ёрлиқ