Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида фургондан 20 кг героин аниқланди
(last modified Sun, 08 Oct 2023 05:29:29 GMT )
октябр 08, 2023 10:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида фургондан 20 кг героин аниқланди
    Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида фургондан 20 кг героин аниқланди

Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасидаги «Яллама» назорат-ўтказиш пунктида фургондан 20 кг героин аниқланди.

Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегарадош «Яллама» чегара божхона постида фургондан қарийб 20 кг героин аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабар берди.

Ҳужжатларга кўра бўш келган Тожикистон давлат рақамига эга юк машинаси салонининг пол қисми остидан скотч билан ўралган 36 дона ўрам яширилгани маълум бўлган. 

Улар ичидан ўткир ҳидли модда, дастлабки маълумотларга кўра, героин чиққан.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.