ЭКО-ИҲТ саммитида қатнашиш учун турли мамлакатлар расмийлари Тошкентга келмоқда
(last modified Wed, 08 Nov 2023 09:06:24 GMT )
ноябр 08, 2023 14:06 Asia/Tashkent
  • ЭКО-ИҲТ саммитида қатнашиш учун турли мамлакатлар расмийлари Тошкентга келмоқда
    ЭКО-ИҲТ саммитида қатнашиш учун турли мамлакатлар расмийлари Тошкентга келмоқда

Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди

Қозоғистон Бош вазирини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар  ҳам Тошкентга келди.

У 8-9 ноябр кунлари мамлакатда ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун  Тошкентга келган.

Анвар ул-Ҳақ Какарни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров рафиқаси Айгул Жапарова ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Шундан сўнг, Қирғизистон президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Яна бир хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун 8 ноябр куни мамлакатга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

 Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.