ноябр 09, 2023 10:12 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Раисий икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди
    Мирзиёев ва Раисий икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди

Учрашувда Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестициялар, инновациялар ва транспорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида 9 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашди. 

Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестициялар, инновациялар ва транспорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро мулоқотлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Илгари олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, логистикада ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Ўзбекистон ва Эрон раҳбарлари маданий-гуманитар ва илм-фан соҳасидаги алмашинувларни ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб ўтдилар.

Шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан Афғонистондаги бугунги вазият нуқтаи назаридан кўриб чиқилди.

Ёрлиқ