Эрон Ислом республикаси Президенти Тошкентга келди
Эрон Ислом Республикаси Президенти Оятуллоҳ Раисий ЭКО Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистон пойтахти Тошкентга келди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Президентини Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири ва ушбу давлатнинг бошқа расмий шахслари кутиб олди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида иштирок этиш ва нутқ сўзлаш, ушбу саммитда иштирок этувчи айрим давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш Эрон Ислом республикаси Президентининг Ўзбекистонга бир кунлик сафари режаларидандир.
Чоршанба куни эрта тожикистонлик ҳамкасбининг расмий таклифига биноан Эрон Ислом республикаси Президенти Душанбега борган ва бу сафар давомида Эрон ва Тожикистон президентлари ва юқори мартабали расмийлари қўшма баёнот ҳамда 18 та ҳамкорлик ҳужжати ва меморандумларини имзолаган эди.