ноябр 09, 2023 12:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида \
    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида \"Марказий Осиё\" марказини тартибга солувчи битимни имзоланди

Ушбу битимга кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудлари ишлаб чиқариш базасидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида "Марказий Осиё" Саноат кооперацияси халқаро маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Битим Тошкентда бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 16-саммити доирасида имзоланди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида "Марказий Осиё" Саноат кооперацияси халқаро маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим имзоланди.

Ҳужжатни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Арман Шаккалиев имзолади.

Марказнинг вазифаларига қуйидагилар киради:давлатлараро ҳамкорлик алоқалари ва халқаро қиймат занжирларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;чегара ҳудудлари ишлаб чиқариш базасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;марказдаги ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, модернизация қилиш ва саноат корхоналарини рақобатбардошлигини ошириш;икки давлат ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бошқалар.

Ёрлиқ