ноябр 30, 2023 10:23 Asia/Tashkent
  • ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлик қилмоқчи
    ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлик қилмоқчи

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Ишбилармонлар кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшед Ураков Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган “Россия саноатчиси” халқаро форум-кўргазмасида иштирок этди.Тадбирда Россиянинг 36 та минтақаси ва дунёнинг 20 та давлатидан 20 минг меҳмон қатнашмоқда.

Форум доирасида ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

"Имзоланган меморандум ўрнатилган алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг мавжуд йўлларини таҳлил қилиш ва янги йўналишларни топишга ёрдам беради", —дейилади хабарда.

Форум-кўргазманинг асосий мавзуси — “Барқарорлик ва ривожланиш: асосий технологиялар, давлатнинг роли, саноат учун кадрлар, халқаро ҳамкорликнинг янги контурлари”.

Бу бизнес ва давлат, етакчи технология компаниялари, университетлар, илмий ташкилотлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хорижий ҳамкорлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун платформадир.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида ЕОИИ Бизнес кенгаши ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) ўртасида доимий бизнес-мулоқот йўлга қўйилганди. Унда Ўзбекистон ССП ҳамда ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ўртасида доимий бизнес-мулоқотни йўлга қўйиш меморандуми лойиҳаси ҳар иккала томондан маъқулланган.

Ушбу меморандум Ўзбекистон ва Иттифоқ ишбилармонлари ўртасида доимий бизнес-мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш учун хизмат қилади.

Ёрлиқ