декабр 11, 2023 15:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва “Росатом” вакиллари сувни тежовчи АЭС технологиясини кўриб чиқдилар
    Ўзбекистон ва “Росатом” вакиллари сувни тежовчи АЭС технологиясини кўриб чиқдилар

“Росатом” давлат корпорацияси Барқарор ривожланиш департаменти директорига кўра Ўзбекистон ва "Росатом" атом электр станциясини қуриш лойиҳасида қуруқ совутиш минораси технологиясидан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилмоқда.

БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP28) доирасидаги Россия павильонидаги тадбирда, Росатом” давлат корпорацияси Барқарор ривожланиш департаменти директори Полина Лион “Ўзбекистонда биз ҳозирда потенциал мижозларимиз билан музокаралар олиб бормоқдамиз...Биз улар билан қуруқ совутиш миноралари билан ечимни муҳокама қилмоқдамиз. Бу жуда мураккаб технологик ечим, лекин биз бироз олдинда ўйлаймиз. Ва, аслида, атом энергияси учун минимал сув истеъмоли масаласи ҳам кун тартибида жуда жиддий”, — деди

Спутник сайтининг хабар қилишича, "Қуруқ совутиш минораси" технологияси реакторни совутиш жараёнида сув буғланишининг йўқлигини таъминлайди. Ҳаво совутгичларидан фойдаланиш унинг истеъмолини камайтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Росатом Ўзбекистонда ВВЭР-1200 реактор блокларига эга иккита энергоблокдан иборат комплекс қуришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуришда шартнома бўйича ишлар якуний босқичда эканлигини маълум қилганди. Унинг қўшимча қилишича, “Росатом” ушбу объектда бир қатор тадқиқот ишларини олиб борган ва кам қувват, шунингдек, кадрлар тайёрлаш бўйича қўшимча таклифлар берган.

Ёрлиқ