Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон орқали суҳбатлашдилар
Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва чуқурлашган стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Илгари эришилган, шу жумладан парламентлараро мулоқот доирасидаги келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинди.
Аниқ сайтининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бредимуҳамедовбарча устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик сезиларли фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этди.
Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди. 2024-йилга мўлжалланган учрашувлар режаси кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Туркманистон икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми ошмоқда – 2023-йил якуни билан товар айирбошлаш 1 миллиард доллардан ортади. Тошкент ва Ашхобод шаҳарларида савдо уйлари очилди, биргаликда “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини барпо этиш бўйича ишлар давом этмоқда.